Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

тили бўлиб, давлатнинг расмий тилига, кенг истеъмолдаги сақофат, илм ва сиёсат тилига айланди. Араб адабиёти ҳам фатҳ қилинган юртларда маданий, риёзий ва бошқа соҳаларга ўз таъсирини сингдириб, ўсди ва улардан ҳам фойдаланди. Лекин Исломга зид фикрлардан таъсирланмади. Шунинг учун ақидага тааллуқли ва Исломга зид жиҳатлардан мусулмон адабиётшуносларининг бирортаси таъсирланмади, аксинча улардан батамом юз ўгиришди. Юнон фалсафаси таржима қилиниб, унга аҳамият берилган бўлса-да, лекин кўпхудоликни тарғиб этиб, уларга башар тусини берадиган юнон адабиёти мусулмонларда мутлақо эътибор топмади. Айрим шахслар баъзан исломий сақофатга лойиқ бўлган доира талабидан чиқиб кетишди ва Ислом тан олмайдиган маъноларни тарқатишди. Улар ахлоқсиз адабиётчи ва шоирлар бўлиб, ўз шеърларида Исломга зид гапларни битишди. Бундайлар озчилик эди. Уларнинг алжишлари Ислом инкор этган айрим маъноларгагина таъсир этган бўлса-да, лекин сақофатга зарар етказмади, балки исломий сақофат, араб адабиёти ва араб тили турли аралашмалардан тозаланди.


Ақлий маърифатларга келсак, мусулмонларнинг ҳаётдаги энг муҳим ишлари Исломга даъват қилиш бўлгани учун бошқа дин ва сақофат эгалари билан тўқнаш келишар, улар эса юнон фалсафаси билан «қуролланган» эди. Уларнинг эътиқодлари ботил ва қалбакилигини баён қилишда исломий ақидани улар тушунадиган услубда шарҳлашга тўғри келарди. Мусулмонлар одамларга исломий ақидани шарҳлаш учун тавҳид илмига асос солишди. Бу илм исломий ақида бўлгани учун мавзу жиҳатидан шаръий маърифатларга мансуб, шакл ва ифода жиҳатидан ақлий маърифатлардан бири ҳисобланади. Ақлий маърифатда мусулмонлар мантиқдан ҳам фойдаланишган ва уни араб тилига таржима қилишган. Бундан аён бўладики, ажнабий сақофатлар исломий сақофатга на шаръий маърифатда, на адабий маърифатда ва на ақлий маърифатда таъсир ўтказмади. Исломий сақофат инқироз асрининг охирига қадар софлигини сақлаб қолди. Мусулмонлар ҳам на фикрлаш усулларида, на Исломни тушунишларида бошқа сақофатлардан таъсирланмадилар, мусулмонлар ақлияси ҳам соф исломийлигича қолди. Аммо ажнабий ақлий маърифатдан таъсирланган айрим шахслар пайдо бўлиб, улар янги фикрларни юзага келтиришди. Айрим шахслар ажнабий фалсафалардан таълим олиш натижасида зеҳнларида хиралашув пайдо бўлди, бу эса баъзи Ислом фикрларини тушунишда хатога кетиб, ақлий изланишда уларни залолатга тушуриб қўйди. Улар айрим фикрларни исломий ақидага ва Ислом фикрларига боғланмаган ҳолда тушунишди. Бундай шахслар икки гуруҳ: Уларнинг бир гуруҳи тушунишда хатога йўл қўйган, лекин ўзлари исломий ақлияни ва исломий нафсияни мужассам этганлари учун ақлан ижод қилган, маҳсуллари исломий сақофат деб ҳисобланади, гарчи хато фикрларни ўз ичига олган бўлса-да. Чунки тушунишда хатога йўл қўйишган. Иккинчи гуруҳ идрок этишда залолатга йўл қўйган. Улар исломий ақидадан батамом бурилиб, ғайриисломий ақлияга эга бўлган. Шунинг учун уларнинг ақлий маҳсуллари исломий сақофатдан деб ҳисобланмайди.

 

188-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260